Англиянинг Ливерпуль шаҳрида World Boxing ҳамкорлигида тарихда илк бор катталар ўртасида ташкил этилган Жаҳон чемпионати қизғин паллага кирди. Мусобақада иштирок этаётган ҳамюртимиз, -57 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Хуморабону Мамажонова ҳам мухлисларимизни хурсанд қилди.
Тўлиқ 3 раунд давом этган муросасиз курашда Мамажонова янги зеландиялик рақиби Лаи-Карлиле Алини ортда қолдирди. Ҳакамлар баҳонинг барча мезонларига кўра якдил қарор чиқариб, ғалабани ўзбекистонлик спортчига топширишди.
Бу натижа орқали Хуморабону чемпионатнинг кейинги босқичига йўл олди. Ҳозирги кунда мусобақадаги ҳар бир ғалаба нафақат шахсий натижа, балки мамлакат бокси нуфузини ҳам ошириб бораётганини таъкидлаш жоиз.
Ўзбекистонлик спортчи учун бу ғалаба катта тажриба ва навбатдаги синовлар олдидан муҳим руҳий куч бўлиб хизмат қилади. Мухлислар эса Мамажонованинг кейинги жангини орзиқиб кутишмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!