date

Жаҳонгир Зокиров норвегиялик рақибини енгиб ярим финалга чиқди

Жаҳонгир Зокиров норвегиялик рақибини енгиб ярим финалга чиқди

Хабарингиз бор, ҳозирги кунларда Англиянинг Ливерпуль шаҳрида катталар ўртасида бокс бўйича жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда. Турнир доирасида дунёнинг етакчи спортчилари рингда юксак мақсадлар учун кураш олиб бормоқда.

Шу нуфузли мусобақада Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Жаҳонгир Зокиров ҳам ишончли ҳаракатлари билан мухлисларни қувонтирди. +90 килограмм вазн тоифасидаги чорак финал баҳсида у норвегиялик рақиби Омар Шиҳани рингда мутлақ устунлик билан енгди. Ҳакамлар якдил қарорига кўра жанг 5:0 ҳисобида Зокиров фойдасига ҳал бўлди.

Беллашув давомида боксчимиз рақибини ҳимояда йўл қўйган хатоларидан усталик билан фойдаланиб, ҳужумларда қатъият ва техника кўрсатди. Унинг кўрсатган маҳорати натижада ишончли ғалаба билан ярим финалга йўл очди.

Маълумот учун, бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси ҳам расман хабар берди. Зокировнинг ушбу натижаси нафақат шахсий ютуқ, балки юртимиз бокси нуфузини янада оширувчи муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жаҳонгир Зокиров норвегиялик рақибини енгиб ярим финалга чиқди