“Реал” Ибраима Конатени эркин агент сифатида олишга умид қилмоқда

Мадриднинг “Реал” клуби 2026-йилда эркин агентга айланиши мумкин бўлган франсуз ҳимоячиси Ибраима Конатени таркибига қўшиб олишга умид қилмоқда. “Ливерпул” билан шартномаси келаси йил ёзида якунланадиган 26 ёшли Конате уни узайтириш ёки узайтирмаслик бўйича клубга аниқ қарорини билдирмаган. “Реал” раҳбарияти бу жараёнга шошилмай ёндашмоқда ва вазиятни Трент Александр-Арнолд трансфери билан таққосламоқда.
Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти 2026 йилда фақатгина эркин агент сифатида трансфер бозорига чиқиши мумкин бўлган француз ҳимоячиси Ибраима Конатени ўз сафларига қўшиб олиш имкониятига ишонмоқда. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри маълумот тарқатди.
Манба хабарига кўра, “Реал” раҳбарлари ушбу жараёнга ҳеч қандай шошилмай, хотиржам ёндашмоқда. Улар бу масалада Трент Александр-Арнолд трансферидаги вазиятни эслатишмоқда. 2024 йил қишида испан матбуотида турли нашрлар Трентнинг “Реал”га ўтиши масаласи олдиндан ҳал қилинганини ёзган эди.
Ҳозирча эса 26 ёшли Конате “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси ҳақида аниқ қарор билдирмаган. Унинг шартномаси келаси йил ёзида якунланади, аммо ҳимоячи шартномани узайтириш-узайтирмаслик масаласини клубга маълум қилмаган.
Ибраима Конате 2021 йил ёзида “Лейпциг”дан “Ливерпуль”га қўшилган эди. Шу вақт мобайнида у жамоа сафида 136 марта майдонга тушиб, 5 гол ва 4 голли узатма муаллифига айланди.
Мадридликлар француз ҳимоячисини яқин келажакда “Сантьяго Бернабеу”да кўришдан умидвор.































Изоҳлар 0
…