date

Жек Грилиш август ойида Премьер-лиганинг энг яхшиси деб топилди

Жек Грилиш август ойида Премьер-лиганинг энг яхшиси деб топилди

Англиянинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Жек Грилиш Премьер-лигада август ойи учун энг яхши футболчи сифатида эътироф этилди.

Маълумотларга кўра, 30 ёшли футболчи мавсумнинг дастлабки 3 турида ўйнаган баҳсларида жамоасига катта ёрдам берди. У шиддатли ўйинларда жамоадошларига 4 та голли узатмани амалга оширди ва “Эвертон”нинг муваффақиятли старт олишига ҳисса қўшди.

Грилиш ёзги трансфер даврида “Манчестер Сити”дан ижара асосида “Эвертон” сафини тўлдирганди. Унинг клубга қўшилиши мухлислар томонидан қизғин кутиб олинган ва ҳозирнинг ўзидаёқ ўзини асосий таркибнинг муҳим бўғини сифатида намоён этмоқда.

Эслатиб ўтиш керак, ўтган мавсумда англиялик футболчи “Манчестер Сити” сафида 32 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 5 та аниқ голли пас узатган эди.

Грилишнинг Премьер-лигада ой футболчиси деб топилиши унинг ҳозирги юқори формасидан ва янги клубидаги жавобгарликни муваффақиятли бажараётганидан далолат бермоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жек Грилиш август ойида Премьер-лиганинг энг яхшиси деб топилди