date

Жаҳон чемпионати: Ўзбекистон боксчилари бугунги яримфинал баҳсларига тайёр

Жаҳон чемпионати: Ўзбекистон боксчилари бугунги яримфинал баҳсларига тайёр

Англиянинг Ливерпул шаҳрида давом этаётган бокс бўйича 2025 йилги жаҳон чемпионатида бугун, 13 сентябр санасида яримфинал босқичи беллашувлари ўтказилади. Мусобақанинг энг муҳим босқичларидан бири бўлган бу кун юртдошларимиз учун жуда катта аҳамият касб этади.

Ўзбекистонлик спортчилар иштирок этадиган баҳслар рўйхати ва вақтлари қуйидагича белгиланди:

Аёллар яримфиналлари. 13 сентябр (шанба):

  • 51 кг вазн тоифасида: Феруза Казакова – Бусе Наз Чақирўғлу (Туркия) / соат 22:00

  • 70 кг вазн тоифасида: Азиза Зокирова – Лекейша Перголити (Австралия) / соат 23:00

Эркаклар яримфиналлари. 13 сентябр (шанба):

  • 65 кг вазн тоифасида: Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Лаша Гурули (Грузия) / соат 18:45

  • 80 кг вазн тоифасида: Жавоҳир Умматалиев – Габриэл Веочич (Хорватия) / соат 19:00

Шу билан бирга, кеча ўтказилган чоракфинал беллашувларида Нигина Ўктамова, Ситора Турдибекова, Олтиной Сотимбаева, Ҳуморабону Мамажонова, Миразизбек Мирзахалилов ва Шавкатжон Болтаев мусобақани тарк этишди. Шунингдек, жума куни Шодиёр Мелиқўзиев ҳам ўз иштирокини якунлаган эди.

Маълумот учун, World Boxing шафелигида катталар ўртасида илк бор ташкил этилган мазкур жаҳон чемпионати Ўзбекистон учун тарихий аҳамият касб этмоқда. Кечаги баҳслардан кейин юртимиз терма жамоаси жами 11 та медални нақд қилди. Бу кўрсаткич мамлакатимизга умумжамоавий медаллар ҳисобида етакчилик қилиш имкониятини беради.

Шубҳасиз, бугунги яримфинал жанглари нафақат медаллар сонини кўпайтириш, балки финал йўлланмалари орқали миллий терма жамоанинг нуфузини янада юксалтириш имкониятидир.

👍 0❤️ 0😂 0😢 0😡 0
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жаҳон чемпионати: Ўзбекистон боксчилари бугунги яримфинал баҳсларига тайёр