date

"Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади

"Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг дастлабки турида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Наполи"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда инглизларнинг мутлақ устунлигига қарамай, ҳисоб очилмади. Аммо иккинчи бўлимда Гвардиола шогирдлари рақиб дарвозасини ишғол этишди: 56-дақиқада Эрлинг Холанд, 65-дақиқада Жереми Док-у ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Асосий вазият 21-дақиқада бўлди - "Наполи" сардори Жованни Ди Лоренсо тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, жамоасини камчиликда қолдирди.

Статистикага кўра, "Сити" дарвоза томон 23 та зарба йўллаган, шундан 8 таси аниқ, тўпга 74% эгалик қилган ва 805 та аниқ пас берган. "Наполи" бунга биргина аниқ зарба билан жавоб қайтарди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади