date

Спортинг "Қайрат"ни мағлуб этди ва 3 очкони қўлга киритди

Спортинг "Қайрат"ни мағлуб этди ва 3 очкони қўлга киритди

"Спортинг" клуби УЭФА Чемпионлар лигаси 1-турида Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоаси устидан ишончли ғалабага эришди (4:1). Франсишку Тринкан 44 ва 65-дақиқаларда иккита гол урди. Шунингдек, голларга Алиссон Сантос (67ъ) ва Жеованни Кенда (68ъ) муаллифлик қилди. "Қайрат"нинг ягона голига 86-дақиқада Эдмилсон муаллифлик қилди.

"Спортинг" барча кўрсаткичлар бўйича устунлик қилди: дарвозага 21 та зарба, улардан 8 таси аниқ, тўпга эгалик қилиш 64%. "Қайрат"да жами 9 та зарба ва 4 та аниқ зарба бор, тўп назорати 36 фоиз.

Ушбу ғалабадан сўнг "Спортинг" 3 очко билан гуруҳда 4-ўринда бормоқда. Етакчилар рўйхатида "Айнтрахт," "ПСЖ" ва "Брюгге" ҳам бор, улар ҳам биринчи турда ғалаба қозонишганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Спортинг "Қайрат"ни мағлуб этди ва 3 очкони қўлга киритди