date

Чемпионлар лигаси кечаси: йирик ғалабалар ва кутилмаган натижалар

Чемпионлар лигаси кечаси: йирик ғалабалар ва кутилмаган натижалар

Европа Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг дастлабки турида бир қатор қизиқарли ва кескин баҳсларга гувоҳ бўлдик. Ушбу ўйинларда мухлислар ҳам ғалабалар шодлигини, ҳам кутилмаган мағлубиятларни кўришди.

Аввало, Англияга сафар қилган “Барселона” жамоаси “Нюкасл”га қарши беллашувда 2:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Каталония клубининг етакчи ҳужумчиси Маркус Решфорд иккита гол уриб, дублни расмийлаштирди. Мезбонлар эса учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Антони Гордон орқали ҳисобни қисқартиришди.

“Нюкасл” – “Барселона” 1:2
Голлар: Гордон (90) — Решфорд (58, 67)

Шунингдек, ўз майдонида “Наполи”ни қабул қилган “Манчестер Сити” ҳам мухлисларини қувонтирди. Ушбу ўйинда дастлаб 56-дақиқада Эрлинг Холанд ҳисобни очди, ордан кўп ўтмай Жереми Докю аниқ зарбаси билан ҳисобни 2:0 га етказди.

“Манчестер Сити” – “Наполи” 2:0
Голлар: Холанд (56), Докю (65)

Португалияда ўтказилган “Спортинг” – “Қайрат” тўқнашуви эса ғаройиб натижа билан якунланди. Учрашувда қозоғистонликлар йирик 1:4 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Қизиғи шундаки, биринчи бўлимда “Қайрат”нинг 18 ёшли посбони пенальтини қайтаришга муваффақ бўлганди, аммо иккинчи таймда маҳаллий клубнинг ҳужумлари самара берди.

“Спортинг” – “Қайрат” 4:1
Голлар: Тринкау (44, 65), Санто (66), Кенда (68) — Эдмилсон (86)

Турнинг энг йирик ҳисобларидан бири Германияда қайд этилди. Франкфуртнинг “Айнтракт” клуби “Галатасарой” дарвозасига бешта тўп йўллаб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Турклар учрашувни тезкор гол билан бошлашган бўлса-да, якунда немислар тўлиқ устунликни қўлга киритишди.

“Айнтракт” – “Галатасарой” 5:1
Голлар: Санчес (37), Узун (45+2), Синго (45+4), Буркардт (66), Кнауфф (75) – Акгюн (8)

Шу тариқа, Чемпионлар Лигасининг биринчи тури жамоалар ва мухлислар учун бирдек ҳаяжонли кечди. Айрим клублар ўз кучи ва мақсадини намоён этса, бошқалар эса камчиликлари устида ишлашга тўғри келишини англаб етди. Олдинда ҳали кўп турлар бор ва ҳар бир баҳс ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Мазкур турдан сўнг 14 та жамоа ғалаба қозониб, юқори ўринларда бормоқда. 4 та учрашувда эса ғолиб жамоа номи аниқланмади.

Ушбу беллашувлардан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар лигаси кечаси: йирик ғалабалар ва кутилмаган натижалар