date

Майк Тайсон: “Бу менинг қўлимдан келадиган ягона иш”

Майк Тайсон: “Бу менинг қўлимдан келадиган ягона иш”

59 ёшга кирган афсонавий боксчи Майк Тайсон яқинда ўтган интервьюсида нега ҳануз рингга чиқишини очиқлик билан баён қилди. Унинг сўзлари нафақат спорт оламини, балки дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларни ҳам ўйлантириб қўйди.

Тайсоннинг айтишича, бу саволни унга ҳатто ўз оиласи ҳам берган. “14 ёшли ўғлим мендан: ‘Нега бундай қилаяпсиз?’ — деб сўради. Бир лаҳзага жавобсиз қолдим. Кейин унга: ‘Чунки мен бу ишни қилганларнинг ичида энг яхшисиман’, дедим. У бунга ишонмади. Кейин яна қўшиб қўйдим: ‘Бу менинг қўлимдан келадиган ягона иш. 50 ёшимда 20 ёшимдагидан кўра кўпроқ пул ишладим. Бунинг учун атиги 4 та жанг керак бўлди’, — деди Тайсон “Talksport” нашрига берган интервьюсида.

Жаҳон боксининг тарихида “Темир Майк” номи билан машҳур бўлган Тайсон спортга бўлган муҳаббати ва бу соҳадаги маҳорати билан ҳамон ўзини сақлаб туришини таъкидлади. Унинг фикрича, жисмоний жиҳатдан унда барибир куч, тажриба ва ирода етарли, шу боис у яна майдонга қайтишдан чўчимайди.

Эслатиб ўтамиз, Тайсоннинг сўнгги жангини 2024 йил 14 ноябр куни америкалик блогер ва боксчи Жейк Полга қарши ўтказган эди. Беллашув жуда шиддатли ўтди ва ҳакамлар қарорига кўра ғалаба Полга берилди. Шу билан бирга, бу жанг катта резонанс уйғотди ва Тайсоннинг ҳануз ҳам мухлислар орасида улкан қизиқиш уйғотишини кўрсатди.

Бугунги кунда бокс оламида ёш истеъдодлар кўп, аммо Майк Тайсон каби тарихий шахсларнинг рингга чиқиши спорт аҳли учун ҳамиша катта воқеа сифатида қабул қилинади. Унинг сўзлари ва жасорати ёш авлод учун мотивация манбаи бўлиб хизмат қилаётгани шубҳасиз.

Тайсоннинг янги жангларида қандай натижа қайд этиши ҳозирча ноаниқ, аммо бир нарса аниқ: унинг номи ва иродаси ҳамон бокс тарихи саҳифаларида ёрқин равишда ёзилганича қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Майк Тайсон: “Бу менинг қўлимдан келадиган ягона иш”