Холанд АПЛдаги энг суст стартни қайд этди

Холанд АПЛдаги энг суст стартни қайд этди

"Манчестер Сити" форварди Эрлинг Холанд ҳақида қизиқарли маълумот эълон қилинди.

25 ёшли норвегиялик ҳужумчи жорий мавсум Англия премьер-лигасининг дастлабки 4 ўйинида 5 та гол урди. Бу натижа унинг АПЛдаги энг ёмон бошланиши ҳисобланмоқда.

Аввалги мавсумларда Эрлинг юқори кўрсаткичларга эришган — 2022/23 ва 2023/24 йилги чемпионатларда илк 4 турда 6 тадан гол киритган, 2024/25 мавсумда эса шу даврда 9 марта рақиб дарвозасини ишғол этган эди.

"Шаҳарликлар"нинг кейинги учрашуви 21 сентябрь куни "Арсенал"га қарши бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар