date

Болотов 100 метрга чалқанча сузишда жаҳон чемпиони бўлди

Болотов 100 метрга чалқанча сузишда жаҳон чемпиони бўлди

Сингапурда ўтказилган пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Егор Болотов тарихий натижа қайд этди. У 100 метрга чалқанча сузиш дастурида жаҳон чемпионига айланиб, олтин медалга эга чиқди. Бу ҳақда Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

S13 тоифасида баҳс олиб борган Болотов масофани 58.97 сонияда босиб ўтди ва барча рақибларидан олдин маррага етди. Бу натижа Ўзбекистон терма жамоаси учун мусобақадаги иккинчи медал ҳисобланади.

Шу билан Егор Болотов пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида олтин медал ютиб олган илк ўзбекистонлик эркак спортчи сифатида тарихга кирди.

Эслатиб ўтамиз, у кеча ҳам 100 метрга эркин усулда сузишда бронза медалига сазовор бўлганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Болотов 100 метрга чалқанча сузишда жаҳон чемпиони бўлди