Россиялик миллиардер ва тадбиркор Алишер Усмонов Москванинг «Динамо» жамоасига янги ҳомий бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Динамо» Бутунроссия жисмоний тарбия ва спорт жамияти раиси Владимир Стржалковский маълумот берган.
Шу билан бирга у миллиардернинг ўзи ҳали бу борада аниқ жавоб қайтармаганини айтиб ўтган.
«Мен ҳомийлик масаласида Усмоновнинг вакили билан учрашдим. Ҳозирча жавоб йўқ», — деган у.
Усмоновнинг спорт соҳаси билан кўп йиллик алоқалари бор. У Россия ва Халқаро қиличбозлик федерациялари раҳбари, шунингдек, Лондоннинг «Арсенал» жамоаси акциядори ҳисобланади.
«Динамо» ўтган мавсумда ўз тарихида илк марта қуйи лигага тушиб кетганди.
Алишер Усмонов 2015 йилда футбол бўйича Россия терма жамоасининг бош ҳомийсига айланганди. Ўтган йил февралида Усмонов Россия футбол иттифоқига терма жамоа бош мураббийи олдидаги маош бўйича қарзни қоплаш учун 400 миллион рубль ажратди. Июнь ойида тадбиркор италиялик олдидаги молиявий мажбуриятларни бажариш учун ташкилотга яна 300 миллион рубль тақдим этди.
Август ойида эса Усмонов Россия футбол иттифоқига ажратган беғараз молиявий ёрдамнинг умумий миқдори 1 миллиард рублга етгани хабар берилди.
Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин томонидан шу йили хайр-саховати учун мукофотланган ушбу миллиардер 2015 йилда Москванинг «Динамо» хоккей клуби қарзларини тўлаб берганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?