date

Арне Слот мағлубиятдан кейин «Ливерпул»нинг камчиликларини айтди

Арне Слот мағлубиятдан кейин «Ливерпул»нинг камчиликларини айтди

Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида «Ливерпул» кутилмаган мағлубиятга учради. Арне Слот бошқарувидаги жамоа сафарда «Кристал Пэлас»га қарши майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида ютқазди. Учрашувдан кейин голландиялик мутахассис матбуот анжуманида беллашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Биринчи бўлим жуда оғир кечди. Рақиб жамоа юқори даражада ҳаракат қилди ва уларнинг ўйини ҳақиқатдан ҳам гол киритишга арзирли эди. Шукрки, танг ҳолатда ҳам биринчи таймда ҳисоб 0:1 кўринишида қолди. Иккинчи бўлим эса бутунлай бошқача йўналишда кечди. Биз ўз вақтида гол уриш имкониятига эга бўлдик ва буни ўйин якунланишига яқин амалга оширдик. Аммо стандарт вазиятдан киритилган иккинчи тўп рақибга ғалаба олиб келди», – деди Слот.

Мураббийнинг таъкидлашича, Премьер-лигада рақобатбардош бўлиш учун жамоа стандарт ҳолатларда янада самарали ҳаракат қилишни ўрганиши шарт. «Ўтган мавсумда бу жиҳатларимиз кучли эди. Аммо ҳозир “Нюкасл”га қарши иккита гол ўтказдик, энди эса яна икки марта худди шу ҳолатда мағлуб бўлдик. Чемпионатда стандарт вазиятлар тобора ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда», – дея таъкидлади у.

Арне Слот «Кристал Пэлас»нинг ўйин услубига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди: «Улар ўзларига мос схемада ҳаракат қилишди. Паст блокда яхши ҳимояланишди, тезкор футболчилардан унумли фойдаланишди ва Матета каби кучли ҳужумчига эга бўлишди. Биринчи бўлимда бизга жуда қийин бўлди. Кейинги пайтларда эса тўпни кўпроқ назорат қилдик, аммо паст блокни ёриб ўтиш осон кечмади».

«Қўшимча дақиқаларда тўп ўтказиб юбориш жуда аламли. Аммо биз ҳар бир беллашувдан хулоса чиқарамиз ва шундай ўйинлардан янада кўпроқ сабоқ оламиз», – дея қўшимча қилди «Ливерпул» бош мураббийи.

Шу тариқа, Арне Слот шогирдлари жамоавий куч ва тўғри хулосалар орқали кейинги баҳсларда кучлироқ натижалар кўрсатишлари шартлигини эътироф этди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Арне Слот мағлубиятдан кейин «Ливерпул»нинг камчиликларини айтди