Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сурхон" жамоалари ўртасидаги навбатдаги тўқнашув ўз ниҳоясига етди. "Шерлар" ўз уйида "Сурхон"ни қабул қилган ҳолда, 1:0 ҳисобида таслим этишга муваффақ бўлди.
Учрашувдаги ягона гол ўйиннинг сўнгги дақиқаларида киритилди. Игор Сергеевнинг 90+1-дақиқада урган голи жамоасига муҳим 3 очкони тақдим этди. Шунингдек, 90+2-дақиқадаги гол офсайд сабаб бекор қилинди.
Суперлига. 23-тур. 28 сентябр
Пахтакор — Сурхон 1:0
Гол: Игор Сергеев (90+1).
Пахтакор — Владимир Назаров, Заид Таҳсин (Муҳаммадрасул Абдумажидов,46) Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Иброҳим Ибрагимов (Азиз Турғунбоев, 84), Достон Ҳамдамов, Бобур Абдухолиқов (Игор Сергеев,69), Башар Ресан (Ҳожимат Эркинов, 72), Умар Адҳамзода, Абдурауф Бўриев, Фламарион (Сардор Собирхўжаев, 46), Дилшод Саитов.
Сурхон — Дилшод Йўлдошев, Беҳруз Каримов (Жавоҳир Жўраев, 86), Нодир Неъматхонов, Жамолдин Хожаниязов, Беҳзод Шамсиев, Достон Турсунов (Муҳаммадали Абдураҳмонов, 86), Рустам Турдимуродов, Нодир Абдухолиқов (Диёр Рамазонов,70), Асилбек Жумаев, Беҳруз Шайдулов, Суннатилла Поёнов (Сардор Маҳмудов, 70).
Огоҳлантиришлар: Абдурауф Бўриев (59), Нодир Неъматхонов (59), Рустам Турдимуродов (64).
Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Динамо" - "Шўртан" клублари ўртасидаги беллашувда самарқандликлар ғузорликларни 2:0 ҳисобида таслим этди.
Учрашувнинг 14-дақиқасидаёқ Анваржон Ҳожимирзаев ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг иккинчиси ўтиб бораётганда эса Беҳрузбек Облақулов жамоасининг иккинчи голини киритган ҳолда, ўйинга нуқта қўйди.
Динамо — Шўртан 2:0
Голлар: Анвар Ҳожимирзаев (14), Беҳруз Облақулов (90+3).
Динамо — Эдем Неманов, Жаҳонгир Ўрозов, Ратинио, Санжар Қодирқулов (Ойбек Ўрмонжонов, 46), Анвар Ҳожимирзаев (Баҳодир Насимов, 85), Ричард Фрайдей (Беҳруз Облақулов, 46), Олександр Кучеренко, Жалолиддин Жумабоев, Жаҳонгир Абдусаломов (Хислат Халилов, 73), Дмитрий Плетнёв (Марко Станоевич, 73), Маҳмуд Маҳамаджонов.
Шўртан — Шоҳрух Эшбўтаев, Одил Абдумажидов, Пўлатхўжа Холдорхонов, Темур Мамасиддиқов, Аброр Тошқўзиев, Сардор Саъдуллаев, Дониёр Нарзуллаев (Абубакр Ризо Турдиалиев, 67), Бекжон Раҳматов (Чориёр Турсунқулов, 67), Азиз Пирмуҳаммадов, Миржалол Жумаев, Ислом Кенжабоев.
Огоҳлантириш: Чориёр Турсунқулов (76).