Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Браим Диасга португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо қизиқиш билдирмоқда.
Relevo тарқатган хабарга кўра, 26 ёшли марокашлик футболчи трансферига машҳур мураббийнинг шахсан ўзи қизиққан. Шу билан бирга, “Бенфика” жамоаси ҳам Диасни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Футболчининг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали эса унинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳолаган.
Жорий мавсумда Браим Диас 11 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатма йўллашга муваффақ бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар