date

Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвайга қарши ўйинлар учун таркиби эълон қилинди

Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвайга қарши ўйинлар учун таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон миллий жамоаси 6 октябр куни навбатдаги йиғинга киришади. Ҳозирча Темур Кападзе бошқараётган жамоа ФИФА кунларида икки ўртоқлик баҳсида майдонга тушади. 9 октябр куни Тошкентда Кувайт меҳмон бўлади, 13 октябр санасида эса «оқ бўрилар» Малайзияда икки карра жаҳон чемпиони Уругвайга қарши ўйнашади.

Ушбу икки ўйин учун қуйидаги таркиб эълон қилинди.

Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов («Насаф»), Ботирали Эргашев («Нефтчи»), Владимир Назаров («Пахтакор»);

Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов («Истиқлол», Эрон), Шерзод Насруллаев («Насаф»), Фаррух Сайфиев («Нефтчи»), Муҳаммадқодир Ҳамралиев («Пахтакор»), Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»), Алибек Давронов («Насаф»), Жаҳонгир Ўрозов («Динамо»), Муҳаммадрасул Абдумажидов («Пахтакор»), Дилшод Саитов («Пахтакор»);

Яримҳимоячилар: Акмал Мозговой («Банияс», БАА), Абдурауф Бўриев («Пахтакор»), Одил Ҳамробеков («Трактор», Эрон), Азиз Ғаниев («Ал Батеҳ», БАА), Умарали Раҳмоналиев («Сабаҳ», Озарбойжон), Ҳожимат Эркинов («Пахтакор»), Отабек Шукуров («Банияс», БАА), Жамшид Искандеров («Нефтчи»), Остон Ўрунов («Персеполис», Эрон), Аббос Файзуллаев («Башакшеҳир», Туркия), Нодир Абдураззоқов (ОКМК), Анвар Ҳожимирзаев («Динамо»);

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Башакшеҳир», Туркия), Игор Сергеев («Пахтакор»), Рустам Турдимуродов («Сурхон»).

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвайга қарши ўйинлар учун таркиби эълон қилинди