Польша дарвозабони Войчех Шенсни очиқ айтишича, профессионал фаолиятини якунлаганидан сўнг майдонга қайтиш нияти йўқ эди. Аммо ўтган мавсумда “Барселона” таклифи тушгач, унинг ҳаётий қарорига турмуш ўртоғи катта таъсир кўрсатган ва у яна катта футболга кириб келган.
Шенсни ота-оналик ҳақида тўхталар экан, “ота бўлиш — ҳаётимдаги энг масъулиятли вазифа. Бу энг мушкул ‘ўйин’, лекин энг катта қониқиш ҳам шу ерда”, дея таъкидлайди. Унинг сўзларига кўра, футболдан кейин уй ишларига кўпроқ елка тутмоқчи, ота сифатида ўзини тўлиқ намоён этишга тайёрланаётган пайтда “Барса” имконияти пайдо бўлган.
“Ростини айтсам, қайтишни истамагандим. Мен уйдагиларга яқин бўлишни режалаштиргандим. Лекин рафиқам қаттиқ туриб олди — бу мен учун ё зўр имконият, ёки шунчаки мени уйдан ‘қувиш’ бўлганини ҳали ҳам билмайман,” дея ҳазил қўшади тажрибали кипер. “Қандай бўлмасин, у иродасини кўрсатди, мен эса ғоят миннатдорман.”
Шу тариқа, Шенсни янги чақириқни қабул қилди: машғулотларга қайта киришди, формасини тиклади ва “Барселона” сафида яна юқори даражада тўп суришни бошлади. Футболга қайтиш унга яна бир бор катта саҳнада ўзига ишончни, уйда эса ота сифатида масъулиятни янада чуқур ҳис этишни берганини айтмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!