7 август куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида жаҳон эстрада юлдузи Женнифер Лопеснинг катта шоу-концерти бўлиб ўтгани маълум. Бироқ тадбирдан сўнг стадионнинг чими қаттиқ зарар кўриб, фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган эди.
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси маълумотига кўра, ҳозирда стадион майдони сезиларли даражада тиклана бошлаган.
"Бунёдкор" стадионининг асосий майдонида янги яшил майсалар униб чиқди ва бугун уларнинг илк ўрими амалга оширилди", — дейилади лига хабарида.
Мутасаддиларнинг айтишларича, стадион майдонига махсус парвариш ва тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Яқин орада у яна тўлиқ ҳолда футбол баҳслари учун тайёр бўлиши режалаштирилган.
«Бунёдкор» стадиони аста-секин ўзининг яна яшил ҳамда сўлим қиёфасини тикламоқда — тез орада бу ерда яна футбол руҳи ва мухлислар шовқини сезилади.