Рўзиқул Бердиев сентябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди

1 дақиқа ўқиш463
Рўзиқул Бердиев сентябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) Суперлигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийини эълон қилди. Бу мукофот «Насаф» клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга насиб этди.

54 ёшли тажрибали мутахассис жорий мавсумда иккинчи бор, умумий ҳисобда эса 16-марта ой мураббийи бўлди. Бу кўрсаткич Бердиевнинг миллий чемпионатдаги барқарор иш услубини ва жамоаси билан эришган муваффақиятларини яна бир бор тасдиқлади.

ЎзПФЛ хабарига кўра, Бердиев бу борада ўзининг рекордини янгилашда давом этмоқда. Унинг раҳбарлигидаги «Насаф» сентябрь ойида Суперлига доирасидаги барча учрашувларда ғалаба қозонди.

Қаршиликлар 10 сентябр куни «Бухоро»ни 5:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди. 21 сентябрда «Қизилқум» устидан 1:0, 29 сентябрда эса «Хоразм»ни 2:1 ҳисобида енгиб, тўлиқ 9 очко жамғарди. Ушбу баҳсларда тўплар нисбати 8:1 ни ташкил этди.

Рўзиқул Бердиевнинг жамоаси нафақат натижалар, балки ўйин услуби билан ҳам мухлислар эътиборини қозонмоқда. “Аждарлар” ҳар бир ўйинда интизомли ҳаракат, кучли прессинг ва ҳужумда самарадорлик намойиш этмоқда.

Ҳозирги пайтда «Насаф» Суперлига жадвалида 53 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.

Рўзиқул Бердиев сентябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди

Футболдаги барқарор натижалари билан Рўзиқул Бердиев нафақат жамоасининг, балки бутун мамлакат футболи ривожига ҳисса қўшаётганини кўрсатмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?