date

Люпчо Дориев сентябр ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

Люпчо Дориев сентябр ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

Суперлигада сентябрь ойи якунларига кўра энг яхши футболчи номи маълум бўлди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) маълумотига кўра, бу соврин “Сўғдиёна” клуби вингери Люпчо Дориевга насиб этди.

Мазкур қарор клублар, экспертлар ва мухлислар овозлари асосида қабул қилинган. Йирик рақобат фонида Дориев ўзининг барқарор ва таъсирли ўйини билан ажралиб турди.

Сентябрь ойида македониялик футболчи 4 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голга ассист берди. Унинг ҳаракатлари жамоа ҳужумини сезиларли даражада жонлантирди ва “Сўғдиёна”нинг муҳим ғалабаларида ҳал қилувчи роль ўйнади.

Дориев бу мавсум Суперлига тўпурарлар рўйхатида ҳам етакчилар орасида. Ҳозирда унинг ҳисобида 13 та гол бор — бу кўрсаткич бўйича у “Насаф” форварди Ҳусайн Норчаев билан иккинчи ўринни бўлишиб турибди. Рўйхатдаги пешқадам — “Пахтакор” ҳужумчиси Игор Сергеев (16 та гол).

Шунингдек, Люпчо ушбу номзодлик учун Шароф Муҳитдинов (“Насаф”), Владимир Назаров (“Пахтакор”), Муҳаммаданас Ҳасанов (“Қўқон-1912”) ва Доминик Бегич (“Бухоро”) билан рақобат қилди ва ғолиб чиқди.

Мухлислар фикрича, Дориев нафақат тезлиги ва техникага бой ўйини, балки жамоавий руҳни кўтаришдаги фидойилиги билан ҳам ажралиб туради. Унинг бундай формада давом этиши “Сўғдиёна” учун мавсум охиридаги натижаларга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Люпчо Дориев сентябр ойининг энг яхши футболчиси деб топилди