date

Коло Туре: “Гвардиола билан ишлаш — орзуим рўёбга чиқди”

Коло Туре: “Гвардиола билан ишлаш — орзуим рўёбга чиқди”

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ёрдамчи мураббийи Коло Туре Пеп Гвардиола билан бир жамоада фаолият олиб бораётганидан жуда мамнунлигини билдирди. 44 ёшли мутахассис июль ойида “шаҳарликлар” штабига қўшилган эди.

Собиқ Кот-д’Ивуар терма жамоаси ҳимоячиси 2009–2013 йилларда “Сити” таркибида тўп сурган ва шу даврда клуб билан Англия чемпионлигини ҳам қўлга киритган. Туре 2024 йилдан буён “Сити”нинг U18 жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келаётганди.

“Фаолиятимда Пеп Гвардиола қўл остида ўйнаш имконияти бўлмаган, лекин энди мен унинг ёнида ишлаяпман. Бу — мен учун катта шараф. У нафақат зўр мураббий, балки ажойиб инсон ҳам. Гвардиола сиз билан гаплашганда сизни ишонтириб, руҳлантириб юборади”, — деди Туре клуб матбуот хизматига.

Унинг сўзларига кўра, Гвардиола билан ишлаш ҳар бир ёш мураббий учун ҳақиқий мактабдир:
“Мен Пеп ҳақида соатлаб гапиришим мумкин. Унинг иш услуби, эътибори ва футболга бўлган муносабати ҳаммасидан устун. У билан бир жамоада бўлиш — орзуимнинг рўёби. Умид қиламан, бу ҳамкорлик узоқ давом этади”, — дея қўшимча қилди собиқ ҳимоячи.

Коло Туренинг янги лавозими унга юқори даражадаги футбол муҳитини яқиндан ҳис этиш имконини бермоқда. Мураббийлар штабидаги тажрибаси орқали у келгусида мустақил жамоа бошқаришни ҳам режалаштираётгани айтилмоқда.

Туренинг Гвардиола ҳақидаги сўзлари “Сити”даги ижобий муҳит ва жамоанинг муваффақият сирларидан бири эканини яна бир бор исботлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Коло Туре: “Гвардиола билан ишлаш — орзуим рўёбга чиқди”