“Manchester City” жамоасида тўп сураётган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов яқин орада майдонга қайтиши мумкин, деб хабар берди UPL.uz. У АПЛнинг 5-туридаги “Арсенал”га қарши ўйинда жароҳат олиб, танаффусда алмаштирилганди.
Жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола футболчи бироз муддат майдонлардан четда қолишини билдирганди. Бироқ сўнгги хабарларга кўра, унинг соғайиш жараёни кутилганидан тезроқ кетмоқда.
Стандард газетасининг ёзишича, Ҳусанов 18-октябрь куни АПЛ 8-тури доирасида бўлиб ўтадиган “Эвертон”га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин. Жорий мавсумда у “Manchester City” сафида 5 та ўйинда иштирок этган. Бироқ унинг асосий таркибда бошлаши — тиббий кўрик натижаси ва ҳимоя чизиғидаги ишончлиликка боғлиқ бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар