date

“Сити” Родрига ворис излаяпти: Александар Павлович асосий номзод...

“Сити” Родрига ворис излаяпти: Александар Павлович асосий номзод...

“Манчестер Сити” ёзда трансфер бозорида яна шов-шувли ҳаракат қилишни режалаштирмоқда. Клуб раҳбарияти майдон марказини мустаҳкамлаш учун “Бавария”нинг ёш яримҳимоячиси Александар Павловични соф тарзда “Родрининг вориси” сифатида кўриб чиқмоқда.

Маълумотларга кўра, Гвардиола жамоаси жорий мавсумда ўйин марказида барқарорликни сақлаб қолиш учун Павловичга жиддий қизиқиш билдирган. Испаниялик мутахассис унинг тактик фикрлаш қобилияти ва пас аниқлигини юқори баҳоламоқда.

20 ёшли немис футболчиси бу мавсум “Бавария” сафида 13 марта майдонга тушди ва 1 та гол урди. Унинг ҳаракат услуби Родрига ўхшашлиги билан ажралиб туради — аниқ паслар, тез қарор қабул қилиш ва рақиб ҳужумини бузишдаги совуққонлиги уни марказда муҳим фигурага айлантирган.

“Бавария” билан тузилган амалдаги шартнома 2029 йил ёзигача амал қилади. “Transfermarkt” портали Павловични 55 миллион еврога баҳолаган, “Сити” ушбу сумма атрофида музокаралар олиб бориши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “шаҳарликлар” жамоаси Родрининг эҳтимолий дам олиши ёки жароҳат ҳолатида мустаҳкам захирага эга бўлишни мақсад қилган. Павлович эса бу ўрин учун энг мос номзодлардан бири сифатида қаралмоқда.

Шундай қилиб, ёзги трансфер ойнасида “Сити” ва “Бавария” ўртасида қизиқ музокаралар кутилмоқда — Александар Павлович янги “Этихад” юлдузига айланиши эҳтимоли йўқ эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Сити” Родрига ворис излаяпти: Александар Павлович асосий номзод...