date

“Арсенал” сафарда “Фулҳем” устида ғалаба қозонди

“Арсенал” сафарда “Фулҳем” устида ғалаба қозонди

Англия Премер-лигасининг 8-турида “Арсенал” сафарда “Фулҳем”га қарши майдонга тушди. “Крейвен Коттеж” стадионида ўтган учрашувда “каньончилар” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг ягона голи 58-дақиқада Леандро Троссард томонидан киритилди. “Арсенал” ўйинда устунлик қилди — 65% тўпга эгалик, 12 зарба, 488 пас ва 92% аниқ узатмалар.

“Фулҳем” эса атиги 1 та аниқ зарба билан кифояланди ва гол ура олмади. “Арсенал” 10 марта бурчак зарбаси ижро этди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Арсенал” 19 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Арсенал” сафарда “Фулҳем” устида ғалаба қозонди