date

“Реал” Эндрикни январда бошқа клубга ижарага беришга тайёр

“Реал” Эндрикни январда бошқа клубга ижарага беришга тайёр
Бразилиялик ҳужумчи Эндрик қишки трансфер ойнасида Мадриднинг “Реал” жамоасини тарк этади. Euro-football.ru маълумотига кўра, “Реал” Эндрикни январь ойида ижарага беришга тайёр.

Манбага кўра, Эндрик ўзини кўрсатиб, Бразилия терма жамоаси билан келгуси жаҳон чемпионатида иштирок этмоқчи. Клуб бир нечта жамоалар билан музокаралар олиб бормоқда.

Ҳозирча Эндрик қайси жамоага ўтиши номаълум. “Реал” 2024 йил ёзида Эндрикни 47,5 миллион еврога сотиб олган.

19 ёшли ҳужумчи бу мавсумда ҳали майдонга тушгани йўқ. Унинг шартномаси 2030 йилнинг ўртасигача амал қилади.

Эндрик фаолиятини давом эттириш учун мунтазам ўйин амалиёти изламоқда. Клуб ва футболчи келаси ҳафталарда келишувга эришиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Реал” Эндрикни январда бошқа клубга ижарага беришга тайёр