Куртуа Ла Лига президенти Тебаснинг очиқлигини ижобий баҳолади

"Реал Мадрид" дарвозабони Тибо Куртуа УЕФА Чемпионлар Лигаси доирасидаги “Ювентус”га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Суҳбат чоғида у Испания Ла Лигаси президенти Хавер Тебас ҳақида фикр билдирди.
Куртуа ўз сўзида бошқа спорт турларида ҳам бирор лига президенти Тебас каби гапиришини кўрмаганини айтди.
У Тебасни ижтимоий тармоқларда очиқ жавоб бериши ва жамоатчилик билан бевосита мулоқот қилиши билан ажралиб туришини таъкидлади. Хавер Тебас 2013 йилдан буён Ла Лига президенти лавозимида ишлайди.
У бунга қадар 12 йил давомида Ла Лиганинг вице-президенти бўлган ва 11 та турли клубда раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. Аввалроқ, Куртуа Ла Лига раҳбариятининг “Барселона” ва “Вилярреал” ўртасидаги ўйинни АҚШда ўтказиш тўғрисидаги қарорини танқид қилган эди.