"Реал" жамоаси сардори Дани Карвахал яқинда "Вилярреал" ҳамда "Барселона" ўртасидаги Ла Лига ўйинини АҚШда ўтказиш мусобақанинг адолатига путур етказишини айтди. Аввалроқ клуб бош мураббийи Хаби Алонсо ҳам шунга ўхшаш фикр билдирган эди.
Ла Лига президенти Хавер Тебас бу борада ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда Euro-football.ru хабар берди.
Тебас Jugones дастурида ўз фикрини очиқ айтди. Унинг сўзларига кўра, ўйинни АҚШда ўтказиш мусобақа ҳалоллигига таъсир қилмайди.
Тебас, аксинча, ўтган мавсум "Реал" клубининг телевизион чиқишларини кўпроқ сохта деб ҳисоблашини таъкидлади. Унга кўра, "Реал" ўзининг клуб телеканалида ҳакамлар фаолиятини муҳокама қилувчи видеоларни мунтазам намойиш қилган.
Ўтган мавсум давомида "Реал" ҳакамлар хатоларига оид видеоларни ўйинлардан олдин ва кейин чиқарган. Бу чиқишлар ҳакамлар босим остида ишлашига олиб келгани айтилади.
"Вилярреал" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги Ла Лига учрашуви декабрь ойида бўлиб ўтади. Бу ўйинни АҚШда ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Ла Лига раҳбарияти бу қарорни мусобақа манфаатлари учун қабул қилганини билдирган.
Ла Лига президенти Тебас “Реал”нинг танқидига жавоб берди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар