“Валенсия”, “Брага” ва “Спортинг” Матвей Сафоновни ижарага олмоқчи

PSJ 26 ёшли Матвей Сафоновни қишки трансфер ойнасида ижарага беришга тайёр, “Валенсия”, “Braga” ва “Sporting” эса дарвозабонни ўз таркибига қўшмоқчи. Сафонов жорий мавсумда ҳали бирорта ўйинда майдонга тушмади ва Люка Шевале жамоага қўшилганидан сўнг PSJда иккинчи дарвозабон бўлиб қолди. Келаси сешанба куни PSJ Чемпионлар лигасида сафарда “Баер”га қарши ўйнайди, бироқ бу баҳсда ҳам Сафоновнинг майдонга тушиши кутилмаяпти.

Матвей Сафонов жорий мавсумда ҳали бирорта ўйинда майдонга тушгани йўқ. Қишки трансфер ойнасида россиялик дарвозабон ПСЖ клубидан кетиши ва кўпроқ ўйин амалиёти бўлган жамоага ўтиши мумкин.
Euro-football.ru ёзишича, Сафоновни учта европалик клуб ўз таркибига қўшишни истамоқда. Ушбу клублар орасида Испаниянинг “Валенсия”, Португалиянинг “Брага” ва Лиссабоннинг “Спортинг” жамоалари бор.
ПСЖ 26 ёшли Сафоновни ижарага беришга тайёрлигини билдирган. Ёзда ПСЖ сафини италиялик дарвозабон Жанлуижи Доннарумма тарк этди.
Шундан сўнг, Матвей Сафонов клубда иккинчи дарвозабон бўлиб қолди, чунки жамоага Люка Шевале қўшилди. Келаси сешанба куни ПСЖ Чемпионлар лигаси доирасида сафарда “Байер”га қарши ўйин ўтказади.
Мазкур баҳсда ҳам Сафоновнинг майдонга тушиши кутилмаяпти.































Изоҳлар 0
…