"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Европа Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйинларда яна бир бор ўзини кўрсатди. У 21 октябрь куни бўлиб ўтган “Вилярреал”га қарши баҳсда гол урди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Норвегиялик футболчи ўйиннинг биринчи бўлимида рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа Ҳоланд кетма-кет 12-ўйинда гол уриб, юқори спорт формасини яна бир бор намоён этди. У сўнгги бор 23 август куни гол ура олмаган эди.
Шундан буён Ҳоланд нафақат "Манчестер Сити" сафида, балки Норвегия терма жамоасида ҳам ҳар бир ўйинда гол урмоқда. Мутахассислар унинг самарадорлигини юқори баҳоламоқда.
Эрлинг Ҳоланд 2025/2026 йилги мавсумда энг яхши тўпурарлар сафидан жой олмоқда. У келгусида ҳам юқори натижаларни кўрсатиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар