date

“Барселона” АҚШдаги ўйин бекор қилингани ҳақида баёнот берди

“Барселона” АҚШдаги ўйин бекор қилингани ҳақида баёнот берди
Декабрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган “Вилярреал” ва “Барселона” ўртасидаги Ла Лига учрашуви Майамида ўтказилмайдиган бўлди. Ла Лига ташкилотчилари Испанияда юзага келган салбий муносабат сабабли учрашувни АҚШда ўтказишдан воз кечди.

“Барселона” клуби ушбу қарорни ҳурмат билан қабул қилганини маълум қилди. Клуб расмий баёнотида илгари учрашувни АҚШда ўтказиш тўғрисида қабул қилинган қарорни ҳам ҳурмат қилгани айтилган. “Барселона” ушбу имкониятдан маҳрум бўлгани учун афсусда эканини билдирди.

Клуб вакиллари Ла Лига брендини стратегик бозорда ривожлантириш учун яхши имконият йўқолганини таъкидлади. Шунингдек, АҚШдаги мухлислар жамоани жонли томоша қила олмаслигидан афсус билдиришди.

Аввалроқ “Реал Мадрид” ва яна бир нечта клублар учрашувни АҚШда ўтказишга қарши чиққан эди. Шу сабабли, ташкилотчилар учрашув жойини ўзгартиришга мажбур бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Барселона” АҚШдаги ўйин бекор қилингани ҳақида баёнот берди