"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маттейс де Лигт ўзининг энг яхши спорт формасига эришганини айтди. У бу натижага Амстердамнинг "Аякс" жамоасида 2018/19 йилги мавсумдан буён илк бор эришганини таъкидлади.
Euro-football.ru маълумотига кўра, де Лигт ўзини Манчестерда ишончли ҳис қилмоқда ва бош мураббий Рубен Аморимнинг ишончини сезмоқда. Де Лигт шунингдек, жамоа ичида яхши муҳит шаклланганини айтди.
Унинг фикрича, жамоадошлари билан ўзаро ҳамжиҳатлик юқори даражада. "Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти ҳам де Лигтнинг барқарор ўйинидан мамнун ва уни Премьер-лиганинг энг яхши ҳимоячиларидан бири деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, де Лигт инглиз клубига 2024 йил ёзида қўшилган ва бу унинг "Манчестер Юнайтед"даги иккинчи мавсуми ҳисобланади. Ҳозирда у жамоа сафида тўққизта учрашувда майдонга тушди.
Де Лигт Манчестерда сўнгги 6 йилдаги энг яхши формасига етди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар