date

Лотар Маттаус: Бавария Йошко Гвардиолни трансфер қилиши мумкин

Lothar Matthäus: Bavariya Josko Gvardiolni transfer qilishi mumkin

2023-йилда 90 миллион евро эвазига РБ Лейпцигдан Манчестер Сити сафига ўтган Йошко Гвардиол тез орада Бундеслигага қайтиши мумкин. Германия футболи афсонаси Лотар Маттауснинг сўзларига кўра, Бавария клуби хорватиялик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш бўйича дастлабки қадамларни ташлаган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Маттаус Sky телеканалига берган интервюсида Бавария раҳбарияти Манчестер Ситида тўп сураётган собиқ Лейпциг футболчиси билан қизиқаётганини маълум қилди. Мутахассиснинг фикрича, Гвардиолнинг чап оёқда ўйнай олиши ва ҳимоянинг бир неча позициясида ҳаракат қила олиши Мюнхен клуби учун катта устунлик ҳисобланади.

Айни дамда Бавария марказий ҳимоясида Жонатан Таҳ ва Дайо Упамекано асосий таркиб вакиллари ҳисобланади. Агар Мин-жае Ким жамоани тарк этадиган бўлса, Гвардиол учун бўш жой пайдо бўлиши мумкин. Бироқ, 2028-йилга қадар шартномаси бор футболчининг трансфери Бавария учун жуда қимматга тушиши аниқ.

Гвардиол 2021–2023-йиллар оралиғида РБ Лейпциг сафида 87 та ўйинда майдонга тушиб, ўзини кўрсатган эди. Манчестер Сити таркибида ҳам асосий ўйинчи мақомига эга бўлган хорватиялик футболчи жароҳатлар сабабли мавсумнинг бир қисмини ўтказиб юборган бўлса-да, ҳозирда яна ўйин амалиётига қайтган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лотар Маттаус: Бавария Йошко Гвардиолни трансфер қилиши мумкин