date

Винисиус Жуниор Эль Класикода Барселона мухлисларини провокация қилди

Vinicius Junior El Klasikoda Barselona muxlislarini provokatsiya qildi

Яқинда бўлиб ўтган Эль Класико баҳсида Реал Мадрид ҳужумчиси Винисиус Жуниор ўзининг провокацион ҳаракати билан мухлислар эътиборини тортди. Учрашув давомида трибуналар томонидан ҳуштакбозлик билан кутиб олинган бразилиялик футболчи биринчи бўлимда ўзини тута олмай, қўллари билан "15" рақамини кўрсатди. Бу имо-ишора Реал Мадриднинг Чемпионлар лигасидаги 15 та чемпионлик унвонига ишора бўлиб, Барселона бу натижадан ҳали анча йироқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Винисиус Жуниор учун бу биринчи марта юз бераётган ҳолат эмас. Бунгача у Манчестер Сити мухлисларига қарши ҳам шунга ўхшаш қилиқлар қилган эди. Хусусан, Чемпионлар лигаси доирасидаги ўйинда пеналтини голга айлантиргач, у трибуналар томон "йиғлаётган" имо-ишорасини кўрсатиб, рақиб мухлисларини масхара қилганди. Бу ҳолат 2024-йилги Олтин тўп топшириш маросимидаги норозиликлар билан боғлиқ эди.

Ўйин доирасида яна бир тарихий воқеа қайд этилди. Барселона ҳимоячиси Жоãо Канцело Европанинг кучли бешлик чемпионатларининг тўрттасида ғолиб чиққан тарихдаги илк футболчига айланди. Унинг бу ютуғи футбол оламида катта шов-шувларга сабаб бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Винисиус Жуниор Эль Класикода Барселона мухлисларини провокация қилди