
"Бавария" шанба куни ўз мухлисларини яна бир бор қувонтирди. Венсан Компани жамоаси меҳмондаги Бундеслиганинг навбатдаги ўйинида "Боруссия" Мёнхенгладбахни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, "Бавария" ўзининг ғалабали сериясини давом эттириб, 2025/2026 йилги мавсумдаги барча 13 ўйинда турли мусобақалардаги ғалабаларини сақлаб қолди. Агар Европанинг кучли бешлик лигаларини назарда тутсак, мусобақаларнинг бир мавсумида кетма-кет 13 ўйинда ғалаба қозонишга фақат биргина жамоа эришган.
Бу натижага 1992/1993 йилги мавсумда "Милан" жамоаси эришган эди. "Бавария" янги рекорд ўрнатиши учун Германия Кубогида "Кёльн" жамоасини меҳмондаги ўйинда мағлуб этиши керак. Ушбу ўйин чоршанба, 29 октябр куни бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар