
"Барселона" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд душанба куни, "Эл-Класико"дан бир кун кейин, ижтимоий тармоқларда ўз фикрларини билдирди. Маълумки, "кўк-анорранглилар" Мадридда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди.
"Албатта, бу биз кеча хоҳлаган натижа эмас эди. Лекин мавсум бу марафон, спринт эмас.
Биз курашда давом этамиз!" - деб ёзди Рэшфорд. "Эл-Класико"да Маркус Рэшфорд Фермин Лопесга голли пас узатиб, ўйинга ҳисса қўшди.
"Барселона" ҳозирда пешқадам "Реал"дан 5 очкого орқада бормоқда. Кейинги турда Ханс-Дитер Флик жамоаси 2 ноябр, якшанба куни "Эльче"ни қабул қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар