
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике ярим ҳимоячи Уоррен Заир-Эмерининг ўйин даражаси ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Менга Заир-Эмерининг футболчи сифатидаги ўйини жуда ёқади.
Ушбу мавсум бошидан буён у юқори даражада ўйин намойиш қилмоқда. Майдонда ўзига бўлган ишончи яққол сезилади.
Сўнгги икки ўйинда Уоррен мутлақо ажойиб ҳаракат қилди", – деди испаниялик мутахассис Париж клуби матбуот хизмати орқали.
2025/2026-йилги мавсумда Заир-Эмери жами 11 учрашувда майдонга тушган, бироқ гол ёки ассист билан ажралиб тургани йўқ.
19 ёшли ярим ҳимоячининг шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача амал қилади. Унинг трансфер қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар