
Аргентиналик ҳужумчи Алехандро Гарначо "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиб, "Челси"га ўтиш қарорини тушунтирди. "Мен клуб ва Мареска билан суҳбатлашганимда, ўйин услубимиз муҳим эди.
У менга видеомулоқот давомида жуда кўп нарсани тушунтирди. Бу каби жамоада, яъни "Челси"да, ўзимни яхшилаш учун ажойиб имконият", — деди Гарначо Sports Illustrated билан суҳбатида.
21 ёшли Гарначо ёзги трансфер ойнасида "Челси" футболчисига айланди. Унинг трансфери "кўклар"га 46 миллион еврога тушди.
Пойтахт клубида қанот ҳужумчиси умумий ҳисобда етти ўйинда майдонга тушиб, битта гол уришга муваффақ бўлган. Футболчининг "Челси" билан меҳнат шартномаси 2032 йилгача амал қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар