date

Сербия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Сербия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
Сербия миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Велко Паунович бўлди. Бу ҳақда MaxBet Sport хабар берди.

Бунгача Сербия терма жамоасини Драган Стойкович бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида жамоа охирги икки йирик турнирда муваффақиятсизликка учради.

Шунингдек, жамоа 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашидаги муҳим ўйинда Албанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди. 48 ёшли Велко Паунович сўнгги марта Испаниянинг "Реал Овьедо" клубида фаолият олиб борган ва у билан Сегундадан Примерага чиқишга эришган.

Бундан ташқари, у илгари Сербия ёшлар терма жамоаларида, Мексиканинг "Гвадалахара" ва "Тигрес" клубларида ҳамда бошқа жамоаларда мураббийлик қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сербия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди