date

"Бавария" Луис Диаснинг ўйинини юқори баҳолади

"Бавария" Луис Диаснинг ўйинини юқори баҳолади
Вингер Луис Диас "Бавария" сафида ўзининг дебют мавсумини муваффақиятли ўтказмоқда. Ўтган ёзда Германиянинг етакчи клуби колумбиялик футболчини "Ливерпуль"дан 70 миллион евро эвазига сотиб олган эди.

"Биз Диаснинг ўйинини жуда юқори баҳолаймиз. Луис – ажойиб инсон ва жуда меҳнаткаш футболчи.

У аллақачон кўплаб голлар урди ва кўплаб голли узатмалар амалга оширди. У жамоага катта фойда келтираётган ажойиб ўйинчи.

Биз ундан жуда мамнунмиз", – деди "Бавария" спорт директори Кристоф Фройн журналист Флориан Плеттенбергга берган интервьюсида.

Луис Диас барча мусобақаларда "Бавария" таркибида 12 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди. 

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Бавария" Луис Диаснинг ўйинини юқори баҳолади