Патрис Эвра "Арсенал" ишончи йўқолмоқда, "Сити" чемпионликка яқин деди

Патрис Эвра АПЛдаги чемпионлик учун кураш тобора қизиётган бир пайтда "Арсенал" атрофидаги вазиятга кескин баҳо берди. Собиқ футболчининг фикрича, Лондон клубининг сўнгги натижалари чемпионлик интригасини аста-секин сусайтириб юбормоқда.
Эвра таъкидлашича, у жамоада ғалабага бўлган ҳақиқий иштиёқ ва қаттиқ ишончни кўрмаяпти. Унингча, агар жамоа ўзига ишонмаса, ташқи муҳит ҳам унга ишонмай қўяди.
«Мен «Арсенал»да ғалабага бўлган иштиёқ ва ишончни кўрмаяпман. Агар ўзинг ишонмасанг, бошқалар ҳам ишонмайди, — деди собиқ франциялик футболчи.
Франциялик собиқ ҳимоячи “Арсенал” яна ўтмишдаги хатоларни такрорлаётганини айтди. Унинг фикрича, жамоа мавсум давомида устунликни қўлда сақлаб қола олмаяпти ва бу ҳолат улар учун салбий анъанага айланиб қолган.
"Улар яна ўша ҳолатни бошдан кечиряпти, яна чемпионат давомида устунликни қўлдан бой беришмоқда", — деди собиқ франциялик футболчи.
Эвра, шунингдек, Пеп Гвардиола ва "Манчестер Сити" ҳақида ҳам фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, каталониялик мутахассис бу имкониятни бу сафар ҳам бой бермайди ва мавсум охирида чемпионликни қўлга киритади.
"Албатта, Гвардиола бу имкониятни бу сафар ҳам қўлдан чиқармайди", — деди собиқ франциялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, АПЛ сўнгги турида “Манчестер Сити” “Арсенал”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Бу натижа чемпионлик пойгасидаги вазиятни янада кескинлаштирган бўлса-да, кўплаб мутахассислар “Сити”ни асосий фаворит сифатида кўрмоқда.
Ҳозирги вазиятда эса барча эътибор “Арсенал”нинг психологик барқарорлиги ва “Сити”нинг босим остидаги совуққонлигига қаратилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!