
Мадриднинг "Реал" клуби ҳозир Ла Лигада пешқадамлик қилаётган бўлса-да, ички муҳитда зиддиятлар юзага келган. Жамоага бош мураббий бўлиб келган Хаби Алонсо ўзининг қатъий услуби билан эътибор тортмоқда.
У нафақат қўшимча машғулотлар жорий қилган, балки базага кириш ва кийиниш хонасига кириш имкониятларини ҳам чеклаб қўйган. Ҳатто футболчиларга яқин бўлган шахслар ҳам назорат остида.
The Athletic нашрининг хабар беришича, "Реал" футболчиларининг барчаси Алонсо услубини маъқулламаяпти. Айримлар майдондаги эркинликларини йўқотганидан шикоят қилади, бошқалар эса мураббийнинг жамоага нисбатан масофали муносабатидан норози.
"Баъзи футболчилар илгари бундай усулларсиз ҳам кўплаб совринларни қўлга киритган. Энди уларга бу янги ёндашув мажбурий қилиб қўйилганда, улар бундан шикоят қилишмоқда.
Хаби ўзини Гвардиола деб ўйламоқда, лекин у ҳозирча фақат Хаби", – дея таъкидлайди "Реал" кийиниш хонасига яқин манба. Шу каби шикоятлар футболчилар ўртасида тобора кўпроқ муҳокама қилинмоқда.
Ўтган дам олиш кунидаги "Эл-Класико"да Винисиус Жуниорнинг алмаштирилиши ва унинг реакцияси жамоа ичидаги кескинликни яна бир бор очиб берди. Манбаларнинг қайд этишича, айрим футболчилар Карло Анчелоттининг дўстона ва очиқ услубини маъқул кўрган.
Хаби Алонсо эса уларга "қуйи даражадаги" ва "муомалага ёпиқ" мураббийдек кўринмоқда. Ҳозирча "Реал" Ла Лигада "Барселона"ни беш очко фарқи билан ортда қолдириб, пешқадамлик қилмоқда.
Хаби Алонсо услуби: "Гвардиола бўлишни хоҳлаяпти"
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар