date

Жамал Мусиала ва Ҳарри Кейннинг нархлари маълум бўлди

Жамал Мусиала ва Ҳарри Кейннинг нархлари маълум бўлди
Bild нашри "Бавария" юлдузлари Жамал Мусиала ва Ҳарри Кейннинг шартномалари ҳақида айрим маълумотларни ошкор қилди. Жамал Мусиаланинг ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида тузилган меҳнат шартномасида 175 миллион евро эвазига сотиб олиш опцияси белгиланган.

2029 йилда, амалдаги шартнома муддати тугашидан бир йил олдин, ушбу опция 100 миллион еврога пасаяди. Ҳарри Кейнга келсак, "Бавария" клуби ҳужумчисини келаси ёзда 65 миллион евро эвазига сотиб олиш мумкин бўлади.

2025/2026-йилги мавсумнинг 13 ўйинида Кейн 20 та гол уришга муваффақ бўлган. Жамал Мусиала эса ёзги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида олган жароҳатини тиклаш жараёнини давом эттирмоқда. 

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жамал Мусиала ва Ҳарри Кейннинг нархлари маълум бўлди