date

"Барселона" асосий таркиб футболчиларини қайтаради

"Барселона" асосий таркиб футболчиларини қайтаради
"Барселона" мухлислари учун яхши янгилик. Каталония клуби чоршанба куни асосий таркибнинг икки футболчиси умумий машғулотларга қайтганини эълон қилди.

Роберт Левандовски ва Дани Олмо тўлиқ машғулотларни тикладилар. Шундай қилиб, Левандовски ва Олмо яқинлашиб келаётган Испания чемпионати доирасидаги "Эльче"га қарши ўйинда "Барселона"га ёрдам беришлари мумкин.

Ушбу ўйин якшанба, 2 ноябр куни бўлиб ўтади. Қайд этиш жоизки, Левандовски ва Олмо 5 октябр куни "Барселона" сафида сўнгги марта майдонга тушишган ва ўшандан бери жамоанинг учта учрашувини ўтказиб юборишди.

Польшалик ҳужумчи ва испан ярим ҳимоячиси ушбу ойда ўз миллий терма жамоалари сафида жароҳат олишган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Барселона" асосий таркиб футболчиларини қайтаради