
2014 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби, Германия терма жамоаси собиқ футболчиси Кевин Гросскройц ҳали ҳам бутсаларини михга илишга шошилмаяпти. Бу ҳақда Kicker портали хабар бермоқда.
2021 йил январда Гросскройц фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. Шунингдек, у кейинчалик икки марта жамоасини ўзгартириб, Германиянинг қуйи лигаларида майдонга тушди ва бир вақтнинг ўзида ўз жамоаларининг мураббийлар штабида ҳам фаолият юритди.
37 ёшли Гросскройц яқин кунларда Германиянинг 7-дивизионида ўйнайдиган "Айхлингхофен" жамоаси шарафини ҳимоя қилади. У билан шартнома мавсум охиригача имзоланган.
Собиқ футболчи аввалроқ Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси таркибида ўйнаб, икки марта Германия чемпиони бўлган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар