
“Милан” бош мураббийи Массимилиано Аллегри жамоанинг ҳужумчиси Сантьяго Хименеснинг Италия А Сериясидаги гол уришдаги қийинчиликлари ҳақида фикр билдирди. 24 ёшли мексикалик футболчи жорий мавсум А Серияда ҳали бирорта ҳам гол урмаган.
“Хименес хотиржам бўлиши керак. Мен унинг ўйинидан мамнунман, голлар албатта келади”, — деди Аллегри журналист Николо Скирага.
Хименес бу мавсум А Серияда тўққизта ўйинда қатнашиб, бир марта голли пас узатишга эришган. Шунингдек, мамлакат Кубогида икки ўйинда бир гол ва бир голли пас амалга оширган.
2 ноябр куни “Милан” ўз майдонида “Рома”ни қабул қилади. А Сериянинг 10-тур учрашуви Тошкент вақти билан соат 01:45 да бошланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар