date

Витинья: “Портуда мен ажойиб тарбия олдим”

Витинья: “Портуда мен ажойиб тарбия олдим”
“Пари Сен-Жермен”нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Витинья илк жамоаси “Порту” ҳақида хотираларини ўртоқлашди. Футболчи ўзининг профессионал фаолиятини айнан шу клубда бошлаган бўлиб, 2020 йилда асосий таркибда дебют қилган.

“Портуда мен ажойиб тарбия олдим. Бу ерда болалигимдан маълум бир фикрлаш тарзини ва интизомни ўргатишган.

Бу қоидалар сени профессионал футболда ҳам ҳамроҳ қилади. Ҳатто “Вулверхэмптон”да ишларим унчалик яхши кетмаган пайтда ҳам ушбу сабоқлар менда сақланиб қолди.

“Порту” жуда катта клуб, лекин “ПСЖ” Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлиш ва халқаро даражада тан олиниши учун кўпроқ имкониятлар беради. Мен бу ерда кўп нарсаларни ўргандим, бу эса мени кучлироқ футболчига айлантирди ва сўнгги мавсумларда яхши ўйин кўрсатишимга ёрдам берди”, – дейди футболчи O Jogo нашрига берген интервьюсида.

25 ёшли футболчи жорий мавсумда таянч ярим ҳимоячи сифатида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди, 6 та голли узатма берди ва бирорта ҳам сариқ ёки қизил карточка олмади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Витинья: “Портуда мен ажойиб тарбия олдим”