date

Букайо Сака "Арсенал" клубининг мақсадларини очиқлади

Букайо Сака "Арсенал" клубининг мақсадларини очиқлади
“Арсенал” вингери Букайо Сака яқинда АПЛда 200 та ўйин ва 100 та самарали ҳаракатга эришгани ҳақида фикр билдирди.

"Бу мен учун муҳим босқич, айниқса, "Арсенал"даги меросим ва тарих яратиш истагим учун. Мен бу ерда болаликдан эркакликка қадам қўйдим", - деди Сака Sky Sports’га берган интервьюсида.

Шунингдек, Сака жамоавий ютуқлар унинг асосий мақсади эканини таъкидлади.

"Мен "Арсенал" сафида карьерам давомида энг нуфузли совринларни ютишга ёрдам бермоқчиман. Бу бизнинг кейинги қадамимиз.

Биз бир неча йиллар давомида бирга ўйнадик, кўп юксалиш ва тушкунликларни бошдан кечирдик. Энди эса кейинги босқичга ўтишни хоҳлаймиз", - дея қўшимча қилди Букайо.

АПЛдаги навбатдаги учрашувда "Арсенал" 1 ноябрь куни "Бёрнли"га қарши баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Букайо Сака "Арсенал" клубининг мақсадларини очиқлади