
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Дани Себалос "Наполи"нинг трансфер рўйхатидан жой олди. Италия чемпионлари бельгиялик юлдузи Кевин де Брюйнени жароҳати сабаб узоқ вақтга йўқотишди.
Sky Sports хабарига кўра, "Наполи" де Брюйнега ўринбосар сифатида Себалосни кўриб чиқмоқда. Трансфер қишки трансфер ойнасида амалга ошиши мумкин.
29 ёшли испан футболчиси жорий мавсумда "Реал" таркибида барча мусобақаларда саккизта ўйинда майдонга тушган, лекин самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмаган.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, Себалоснинг трансфер қиймати 8 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар