Педрининг тикланиш муддати маълум бўлди

Педрининг тикланиш муддати маълум бўлди

Педрининг тикланиш муддати маълум бўлди
Барселона ярим ҳимоячиси Педри сонидан жароҳат олиб, жамоанинг яқин орадаги учрашувларини ўтказиб юборади. Каталония клуби 22 ёшли футболчининг жароҳати ҳақида хабар берган бўлса-да, унинг тикланиш муддати ҳақида расмий маълумот бермади.

Испаниянинг нашрлари, жумладан AS газетасининг хабарига кўра, Педри уч ҳафта майдонга туша олмайди. У ноябрь ойидаги терма жамоалар ўйинлари учун танаффусдан сўнг қайтиши кутилмоқда.

Танаффусга қадар Барселона учта ўйин ўтказади: Элче (2-ноябрь, Ла Лига), Брюгге (5-ноябрь, Чемпионлар Лигаси) ва Сельта (9-ноябрь, Ла Лига). Ҳозирда Барселона Испания чемпионати жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Реал эса ўн турдан сўнг Барселонадан беш очко кўп тўплаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар