
Каталониянинг "Барселона" клуби Перу ҳудудида ўртоқлик учрашуви ўтказишга яқин турибди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.
Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" ўртоқлик учрашуви ташкил этиш бўйича Жанубий Америка вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. Агар томонлар келишувга эришса, "Барселона" ушбу ўйиндан 7-8 миллион евро атрофида даромад кўриши мумкин.
Сўнгги ўйинда Хави Эрнандес бошчилигидаги жамоа Ла Лига доирасида "Реал Мадрид"га қарши майдонга тушди. "Сантьяго Бернабеу" стадионида ўтган баҳсда каталонияликлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ҳозирда "Барселона" 22 очко билан мусобақа жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. "Реал Мадрид" эса 27 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар